6.1 C
Узбекистан
Суббота, 28 декабря, 2024

Ўзбекистонда электрон чиқиндиларни самарали бошқаришга доир форум ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,150участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда “Ўзбекистонда электрон чиқиндиларни бошқариш: ҳозирги ҳолат ва кейинги қадамлар” Миллий форуми бўлиб ўтди. Форум “Электрон чиқиндиларнинг миллий мониторинги: Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон” лойиҳаси доирасида ўтказилди. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан маъқулланган ва қўллаб-қувватланган мазкур лойиҳа  БМТнинг Таълим ва тадқиқот институти (УНИТАР) томонидан Германиянинг Атроф-муҳит, табиатни муҳофаза қилиш, ядровий хавфсизлик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал вазирлиги ҳамда Германия атроф-муҳит агентлиги кўмагида амалга оширилмоқда.

Барқарор ривожланишга кўмаклашиш маркази томонидан “EKOMAKTAB” Экологик ресурс маркази кўмагида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги, Германия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги, БМТнинг Таълим ва тадқиқот институти (УНИТАР) ва Марказий Осиё учун Атроф-муҳит дастури (UNEP), Рискларни бошқариш тизимлари маркази (RTS), Ўзбекистон Статистика агентлиги, божхона назорати, шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, чиқиндиларни бошқариш бўйича халқаро экспертлар, электрон ва электр жиҳозларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш ташкилотлари вакиллари, тармоқ бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Маълумот учун, “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ томонидан 2019-йилда 91,7 минг тонна, 2020-йилда 183 минг тонна, 2021-йилда 216 минг тонна, 2022-йилда эса 33,8 минг тонна электрон чиқинди қайта ишлашга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги 171-сонли қарорига мувофиқ, электр энергияси манбалари – аккумулятор, батарейка ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида амалий назорат тизими жорий этилди.

УНИТАР маълумотларига кўра, Ўзбекистонда экологик тоза усулда йиғилмаган ва қайта ишланмаган чиқиндилар ҳажми 2030-йилга келиб 1,2 миллион тоннага, 2050-йилга келиб эса 5,6 миллион тоннага етиши мумкин. Шу билан бирга, 2050-йилга келиб бошқарилмайдиган чиқиндилар таркибидаги қўрғошин ва симоб миқдори деярли 1,4 минг тоннага етади.

Таъкидлаш жоизки, электрон чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш фаол ривожлантирилса, уларнинг салбий таъсири сезиларли даражада камаяди ва бу чиқиндиларни қайта ишлашнинг иқтисодий самараси яхшиланади. Масалан, 2050-йилда ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг умумий ҳажмидан 1,1 миллион тоннадан ортиқ темир, 195 минг тонна алюминий, 392 минг тонна пластмасса қайта ишланиши мумкин.

Форум доирасида “Электрон чиқиндилар: муаммолар ва имкониятлар”, “Электрон чиқиндиларни бошқариш бўйича халқаро тажриба”, “Ўзбекистонда электрон чиқиндилар: статистика, бошқариш усуллари ва долзарб муаммолари”, “Электрон чиқиндиларни қайта ишлаш прогнозлари – бу нима учун муҳим”, “Ўзбекистонда электрон чиқиндиларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш”, “Электрон чиқиндилар учун ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган масъулиятини (EPR) амалга ошириш” каби мавзуларда бир қатор сессиялар ташкил этилади. 

Форум давомида Марказий Осиёда электрон чиқиндиларни бошқариш сиёсатини ривожлантиришга ҳисса қўшиш учун платформа яратиш, манфаатдор томонларнинг электрон чиқиндиларни бошқариш соҳасида тажриба алмашиши учун шароитлар яратиш ва Ўзбекистонда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, электрон чиқиндиларни бошқариш бўйича стратегик режаларни биргаликда амалга ошириш учун давлат органлари, тадбиркорлик соҳаси ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва бошда муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×