21.4 C
Узбекистан
Суббота, 19 октября, 2024

Бухорода “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухорода “Бухоро – ислом цивилизацияси гавҳари” “Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази” халқаро илмий-амалий конференциялари ташкил этилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди.

Халқаро конференция, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ-135-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро туризм ҳафталиги”ни ташқил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 20 майдаги 282-сон Қарорлари ижросини таъминлаш, мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янда унумли фойдаланиш, Ўзбекистон заминини дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Ф.Ҳалимов, Ижтимоий-маърифий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил илмий бўлими бошлиғи, сиёсий фанлар доктори У.Маҳмудов, Халқаро алоқалар ва протокол бўлими бош мутахасиси И.Срожидинов, Музей ва экспонатлар илмий бўлими бошлиғи И.Йўлдошев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда хорижий меҳмонлар иштирок этдилар.

Конференцияда 30 га яқин маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, зиёрат туризми йўналишида соҳа мутахассислари, вазирлик ва идора вакиллари фаол иштирок этдилар. Хусусан, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бош илмий ходими Др. Аҳмад Саъд Даманҳурий, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси профессори Нурислом Тўхлиев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Др. Ахмад Муса Сайфуддин, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиқлари Иброҳим Йўлдошев, Умид Маҳмудовлар Жаҳон ва миллий туризм ривожланишида янги трендлар, туризм йўналишидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, зиёрат туризми имкониятлари ва мавжуд камчиликлар, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти юзасидан маъруза қилдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×