23.6 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Бухорода илк марта 5 кунлик чақалоқда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ҳаёти сақлаб қолинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухорода нуқсон билан туғилган чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, шу йил 19 ноябрь куни вилоят марказидаги 1-сон туғруқ комплексида туғилган чақалоқ икки томонлама бурун туғма хоана атрезияси ташхиси билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига шошилинч равишда кўчирилди.

Туғма касаллик нуқсони билан дунёга келган чақалоқ жарроҳлик амалиётига муҳтож эди. Бир муддат қисқа тайёргарликдан сўнг тиббиёт маркази отолорингологи Ю.Рўзиқулова ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Х.Абдуллаев билан биргаликда икки томонлама бурун туғма хоана атрезиясини бартараф этишга доир жарроҳлик амалиёти бажарилди. Қайд этилишича, бу амалиёт марказда аввал ҳам пухта тайёргарлик билан ўтказилган, бироқ атиги 5 кунлик чақалоқда бундай амалиёт илк маротаба амалга оширилди.

Юқори малакага эга врач хирурглар саъй-ҳаракати туфайли мазкур жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди, чақалоқда асоратлар кузатилмади. Норасида гўдакнинг бурун орқали нафас олиши тикланди ва ҳозирда боланинг умумий аҳволи қониқарли.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда таъмирланадиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳрида май—сентябр ойларида қатор кўча ва чорраҳаларда кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақида ҳокимлик матбуот хизмати...

Больше похожих статей

×