21.4 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Тошкент вилоятидаги «Қанқа шаҳристони» ёдгорлигининг бир қисми чиқиндихонага айлантирилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятидаги «Қанқа шаҳристони» археологик ёдгорлиги ҳудуди ўзбошимчалик билан уй-жойлар қурилиши, боғ, экинзорлар ҳамда туристлар ташриф буюриши мумкин бўлган объектнинг жанубий ва ғарбий томонидаги кириш қисми ҳам чиқиндихоналарга айлантирилгани аниқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий археология маркази, Маданий мерос агентлиги ва Кадастр агентлиги мутахассислари иштирокида ўтказилган ўрганишлар натижасида милоддан аввалги III аср – милоднинг ХII асрига тааллуқли археологик ёдгорликка қарийб 14 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум қилинган.

Ёдкорликнинг кадастр ҳужжатига кўра, унинг умумий майдони 104,99 гектарни ташкил этади. Ҳозирда унинг 0,50 гектари фуқаро А.Б, 0,79 гектари Т.Б. қишлоқ хўжалиги экинларини экиб, ўзбошимчалик билан ер майдонидан ноқонуний фойдаланиб келмоқда.

Шунингдек, соҳага оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг бир қатор талабларига зид тарзда Оққўрғон тумани ҳокимининг 2016 йил 8 июндаги қарорига кўра фуқаро А.П.га турар жой бино-иншоотлари ва улар билан банд бўлган ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ёдгорлик ҳудудидан 0,56 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу майдоннинг 140,4 квадрат/метр қисмида учта яшаш уйи ва иккита кириш хонаси, қурилиши тугалланмаган бино ва бостирма ҳамда бир қисмида боғ қурилган.

Ўрганиш жараёнида вилоят Маданий мерос бошқармаси ходимлари томонидан А.Б, Т.Б. ва А.П.га моддий маданий мерос кўчмас мулк объектига етказган моддий зарар бўйича тегишли далолатномалар расмийлаштирилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектига А.П. томонидан 10 миллиард 367 миллион 448,3 минг сўм, А.Б. томонидан 2 миллиард 423 миллион 520,0 минг сўм, Т.Б. 1 миллиард 093 миллион 950,0 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Агентлик тақдим этган ўрганиш ҳужжатларига кўра, вилоят прокуратураси томонидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×