Куни кеча, Тошкентда бемор аёлга жинсий зўравонлик қилгани айтилган «Тез ёрдам» фельдшерига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исаханова гумонланувчи фелдшер ҳозирда процессуал тартибда ушланган, аммо ҳали эҳтиёт чораси танланмаганини маълум қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга аниқлик киритилмагунча жамоатчилик вакилларидан масалани турлича талқин қилмасликларини сўраган эди.