- Advertisement -
Жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилиши муносабати билан, «Бектемир – Чорбоғ» автомобиль йўлининг 34 километридан (Чирчиқ платина) 54 километригача (Газалкент шаҳрига кириш) ҳамда 22 ноябрь куни соат 08:00 дан 14:00 га қадар Чирчиқ шаҳрининг Амир Темур кўчаси ҳудудида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланади.