17.1 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиши ҳамда давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши ҳақидаги нормалар ўз ифодасини топган.

Бироқ айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлари, шу жумладан дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар бугунги кунда ҳам учраб турибди. Бу эса, ўз навбатида, умумекологик вазиятнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, шунингдек дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда, шунингдек дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари белгилананаётган нормалар партиянинг дастур ва мақсадларига ҳамоҳанглигини таъкидлаб, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Йиғилишда шунигдек, «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда муҳокама этилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан минтақамизда сув муаммоси тобора долзарб аҳамият касб этаётганлиги юзасидан фикрлар билдирилди. 2024 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган юртимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, глобал иқлим ўзгариши натижасида инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилишини олдини олишга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар кўриб чиқилди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доираси билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларининг қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа дастурлар ва тадбирларни молиялаштириш учун ажратилаётган маблағлар келгусида экологик мувозанатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Муҳокалар якунида «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партияси электорати манфаатларига тўла мос эканлиги қайд этилди ҳамда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ЙПХ ходими томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар қилди. 2024 йил...

Больше похожих статей

×