33.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 10 августа, 2025

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,700участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.Б.” хусусий корхонаси раҳбари А.А. “Иштихонтумангаз” ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехидаги газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган тамғани бузиб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош тасвирларидан олинган тунги ёруғлик маълумотлари асосида ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолади

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, ушбу методологиянинг Ўзбекистонда қўлланилиши ўсиш суръатларини мониторинг қилиш, минтақавий номутаносибликларни баҳолаш ва ҳудудий ривожланишни режалаштириш...

Больше похожих статей

×