7.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати Ангор, Бойсун, Узун, Шўрчи, Қизириқ ва Термиз туманларида 5 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди

Шу муносабат билан мутасаддиларга Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсойда 6 та сақлаш, қуритиш, саралаш ва ташиш марказини барпо қилиш, Термиз туманида Корея билан бирга 50 миллион долларлик логистика хабини ишга тушириш топширилди. 

Келгуси йилдан Сурхондарё озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишдаги ташиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизими жорий этилади. Бунда қўшни давлатларга ташиш харажатлари ҳам қоплаб берилади, экспорт товарлари рўйхатига карам, пиёз, қизил лавлаги, ловия, мош ҳам киритилади. Бу – қўшимча 150 миллион долларлик экспорт дегани.

Ингичка толали ғўза 15 фоизгача кам сув талаб қилади, тола чиқими 10 фоиз кам ва 12-15 кун эрта пишади.

Шу муносабат билан ингичка толали пахтани қайта ишлашни 30 фоизга етказиш, ингичка толали ғўза навларини яратишда молекуляр генетика ва селекция бўйича қўшма лойиҳа ва замонавий лаборатория ташкил этиш, тупроқ-иқлим шароитига мос ингичка толали ғўза навлари майдонини 50 минг гектаргача кенгайтиришга топшириқ берилди.

Йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани таъкидланди.

Сув тежовчи технологиялар кенгайтирилмоқда, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.

Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.

Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотилаяпти.

«Сув – текин эмас«, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим«, — деди Президент.

Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×