7.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Марказий банк 16 та тижорат банкини жаримага тортди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондаги тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банк жаримага тортилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати раҳбари Акмал Назаров хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитасида 2023 йилнинг октябрь ойида тўлов ташкилотлари ва банклар фаолиятининг қонунчилик талабларига мослиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя этилиши, шунингдек, уларда ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар муҳокама қилинди.

Хусусан, Марказий банк кўрсатмаларига амал қилмагани ва юклатилган вазифалар ижросини таъминламагани сабабли 1 та тижорат банкига айрим операцияларни амалга оширишга чеклов ўрнатилди, 1 та тўлов ташкилотининг лицензиясини амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилди ҳамда 5 та тижорат банки ва 1 та микромолия ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида аниқланган қоидабузарликлар бўйича 16 та банкка нисбатан жарима чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, қўмита қарорлари билан тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ талабларга риоя этиш юзасидан кўрсатмалар берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×