33.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 3 августа, 2025

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Кейинги йилларда республикамизда ер ажратишда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилинаётган бир пайтда афсуски, уни талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатлар учраб турибди.

Бунга жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан 1994 та ҳолатда 133,5 гектар ер майдони ноқонуний равишда ўзлаштириб олингани аниқ мисол бўла олади.

— Фуқаролар томонидан асосан қишлоқ хўжалиги, аҳоли пунктлари, сув фонди, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа, тарихий-маданий аҳамиятга молик объектларда ерларни талон-тарож қилиш кўпроқ кузатилмоқда, – дейди бошқарма бош мутахассиси Фазлиддин Патиддинов. — 998 та ҳолатда нотурар-жой, 589 та уй-жой қуриш, 118 тасида эса дарахт кўчатларини экиш каби ерни ноқонуний эгаллаб олиш кузатилган бўлса, 286 та ҳолатда қонунга зид равишда бошқа мақсадларда фойдаланиб келингани аниқланди.

Юзага келган салбий ҳолатлар натижасида 3 минг 971 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ҳозирда бу каби ўзбошимчалик билан қилинган хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда ҳамда йўл қўйилган камчиликларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

МАНБА: Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×