4 декабрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Хабаровск халқаро аэропортидан Тошкентга тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди.
Жадвалга кўра, Хабаровскдан Тошкентга ҳафтада бир марта – душанба кунлари бориш мумкин бўлади.
Хабаровскдан учиш 23.20 га белгиланган, қайтиш рейси Тошкентдан 21.20 да келади.
Ўзбекистон пойтахтига учиш вақти тахминан 7 соатни ташкил қилади.
Хабаровскдан йўловчилар ўз манзилларига бизнес-классда 16 ўрин ва эконом-классда 172 ўринли салонга эга Airbus A321 самолётида етказилади. Парвоз давомида йўловчиларга салқин ва иссиқ ичимликлар, шунингдек, овқатланиш таклиф этилади.
Россияликлар Ўзбекистоннинг асосий аэропорти Европа ва Шимолий Америка мамлакатларига қулай трансферларни таклиф этади, дея баҳолашмоқда.