33.2 C
Узбекистан
Суббота, 2 августа, 2025

Жидда шаҳрида «Ҳаж-2024» мавсумига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги ходими «Ҳаж-2024» мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) «Адахи» дастури (қурбонлик қилиш ва тарқатиш хизмати) расмий вакили доктор Тавфиқ Ал-Ғамди билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Унда ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга қурбонлик тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида суҳбатдошга ҳамда ИТБ раҳбариятига Ўзбекистон ҳаж миссияси номидан ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этилди.  

Тавфиқ Ал-Ғамдининг маълум қилишича ИТБнинг қурбонлик дастури энг ишончли ва самарали бўлганлиги боис йилдан-йилга унинг ҳамкорлари кўпайиб бормоқда. 2023 йилдаги Ҳаж мавсумида «Адахи» дастури доирасида 2 миллиондан кўп жонлиқ сўйилгани ва муҳтожларга тарқатилгани билдирилди.

Шунингдек, Тавфиқ Ал-Ғамди «Ҳаж-2024» мавсумига ҳозирлик ишлари барвақт бошлангани ва мамлакатимиз дипломатия ваколатхонасининг бу масалага бўлган эътиборини юқори баҳолади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда...

Больше похожих статей

×