Маълум қилинишича, ҳарорат пасайиши арафасида Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павилион қурилиши якунланган.
Кеча, 2 ноябрь куни кутиб олувчилар учун кутиш зали очилди. Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павилион халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги П2 автотураргоҳида жойлашган. Ушбу павилионда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилган ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.
Айтилишича, қурилган павилион вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.