4.8 C
Узбекистан
Среда, 13 ноября, 2024

Оғир ҳудудлар обод бўлмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг энг чекка ва олис ҳудудларида танлаб олинган 70 та “қизил” тоифадаги маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл ҳариталари” ишлаб чиқилиб, унда ҳудудлар инфратузилмаси, аҳоли яшаш шароитлари ва маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар жой олган.

Ўтган давр мобайнида режага мувоффиқ қатор амалий ишлар бажарилди.

Жумлдан, 2,7 мингдан зиёд уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 571 та кўчаларда бунёдкорлик ишлари кетмоқда. Хусусан, 96 км асфальт, 320 км йўл шағал, 23 км йўлга бетон ётқизилиб, 25 648 м2 пиёдалар йўлаги барпо этилди, 1 537 дона ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Электр таъминотини яхшилаш учун 174 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 53 та янги трансформатор ўрнатилиб, 184 таси таъмирланди, 4 652 та симёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди, 1 583 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминотида 112 та тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 км узунликдаги янги тармоқ тортилди, 136 км газ тармоғи таъмирланди, 11 325 та суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди. Мурожаатларга асосн  2,2 мингдан зиёд хонадонга 1 168 тонна кўмир етказиб берилди.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун 144 км узунликдаги янги тармоқ тортилди, 11 километри таъмирланди, 7 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди ва 17 таси таъмирланди.

Бундан ташқари, 20 та кўп қаватли уйнинг 243 м2 том қисми, 41 тасининг кириш йўлаклари таъмирланди.

 Аҳолига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Маҳаллаларда 4 мингдан зиёд аҳолининг бандлигини таъминланди, 277 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 758 нафар фуқарога  2 млрд 203 млн сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди.

Ногиронлиги бўлган 70 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 70 нафарига протез-ортопедия воситалари, 5 789 нафарига бепул дори-дармон воситалари, 145 нафарига тикув машинаси ва 107 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 105 мингга яқин шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижасига кўра уларнинг 785 нафарига даволаниш учун ордер берилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ипотека, даромад ва шартномалар. Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги иқтисодий фаоллик омиллари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз...

Больше похожих статей

×