- Advertisement -
Уйчи туманида 826,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Ўтказилган текширувда “N.Ch.” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Ю.И., корхона электриги К.Т. ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш цехининг 3 дона трансформаторини алмаштириб, электр ускуналарини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 826,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.