Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.