35.1 C
Узбекистан
Вторник, 29 июля, 2025

Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Жумладан:

Гайратулла Хабибуллаевич Ёзиев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Гайратулла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Кахраман Раматуллаевич Сариев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Кахраман Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Улуғбек Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Умар Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда «Ягона саломатлик» ёндашуви доирасида зооноз касалликларни диагностика қилиш бўйича халқаро тренинг ўтказилди

Тошкент, 2025-йил— Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида зооноз касалликларни лаборатория диагностикаси бўйича беш кунлик халқаро...

Больше похожих статей

×