19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам — Шавкат Мирзиёев

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, чунки ГЭСлар ишлаб чиқариладиган электр таннархи бошқа манбаларга нисбатан анча арзон, улар энергетикада кунлик энергияни барқарор таъминлашда энг самарали воситадир.

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги гидроэнергетика салоҳияти 8 минг мегаваттни ташкил қилади. Айниқса, Тошкент, Сурхондарё ва водий вилоятларида бу борада катта салоҳият бор.

Жорий йилда “Тўпаланг” ГЭСни модернизация қилиш ишлари якунланиб, унинг қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошди. “Дарғом” каналида 7,2 мегаваттли “Шаудар” ГЭСи фойдаланишга топширилди.

Лекин ҳозирда жами гидроэнергетика қувватлари мавжуд салоҳиятга нисбатан 2-3 баробар кам.

Шу боис, янги лойиҳаларни бошлаш бўйича катта марралар олинган. Соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш учун барча шароитлар яратиб берилган, дея таъкидлади президент видеоселектор йиғилишида. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×