20.7 C
Узбекистан
Вторник, 17 сентября, 2024

Маҳалла тизимини янада кучайтириш борасидаги ислоҳотлар натижа бера бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -
Аҳолининг турмуши, маҳаллалар ободлиги йўлида амалга ошириладиган ҳар бир ишда халқ билан кенгашилади. Бу халқимизга хос қадрият. Унга эътибор ортаётгани эса қувонарли.

Кейинги йилларда маҳалла институти тизими босқичма-босқич ривожлантирилди. Бугун маҳаллага яна қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этиляпти. Ваколат ҳам, масъулият ҳам қуйи тизимга туширилмоқда. Натижани Қарши шаҳридаги катта маҳаллалардан бири – Ойдин мисолида кўриб чиқамиз.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 24 октябрь куни ушбу маҳаллада ҳам бўлди. Президент маҳаллалардаги учрашувда, аввало, аҳоли турмуши, ҳудуддаги ободлик ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари билан қизиқади. Бу борадаги ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қилади.

Бугун маҳаллада “еттилик” тизими яратилмоқдаки, улар ҳудуднинг “юрак уриши” ҳис қилиб туради. Шу жиҳатдан ҳам Президент Ойдинда энг аввал маҳалланинг шу командаси билан суҳбатлашди.

Президент ташрифидан сўнг улар билан суҳбатлашдик, истиқболдаги режалари билан қизиқдик.

– Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат тизимида ишладик, – дейди Ойдин маҳалласи раиси Нодира Ҳакимова. – Бу тизимда ҳам сезиларли натижаларга эришдик, лекин бугун сафимизга солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилгани катта иш бўлди. Энди эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби етмишдан ортиқ масала ўзимизда ҳал бўлади. Тасаввур қиляпсизми, Президент қандай ваколат берди маҳаллага. Кўплаб масалалар туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида ҳал қилинади. Қулай ва электрон иш юритишга ўтмоқдамиз. “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” каби учта платформамиз ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда бирлаштирилмоқда. Маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилди. Кўрилаётган ҳар бир чора-тадбир бизнинг ҳамжиҳат ишлашимизга хизмат қилади. Президентимиз билан учрашганимизда кўнглимиздан ўтган мана шу фикрларни билдирдик.

Дарҳақиқат, энди “еттилик” ишини мувофиқлаштириш жараёнида маҳалла раисининг ваколатлари ортди. Бу нимани англатади? Маҳалла раиси ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимни рағбатлантириш ёки интизомий жазо қўллаш бўйича тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлди. Бу ташаббуснинг амалиётга татбиқ этилиши маҳалла ишини юритишда якдилликни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Олдин маҳаллада “бешлик”нинг мувофиқ ишлашида камчиликлар, такрорланишлар бор эди. Бундан ташқари, ижтимоий мақсаддаги маблағларни баъзан самарасиз йўналтириш ҳолатлари кузатиларди. Эҳтиёжманд аҳоли қатламининг тегишли масаласини ҳал қилиш туман даражасидан ҳам юқори идораларга боғланиб қолган ҳолатлар бор эди.

– Маҳалламизда 2 минг 646 та хонадон бор, уларда ўн бир мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла ижтимоий ходими Азиз Маманов. – Оилалар сони 2 минг 782 та. Ҳудудда иккита мактабгача таълим ташкилоти, битта умумтаълим мактаби мавжуд. Шу маҳаллага биз солиқчи ва ижтимоий ходим сифатида қўшилдик. Фаолиятимизнинг дастлабки кунидан ҳудудни ўрганишга киришдик. Зиммамизга қандай вазифа юклатилганини яхши ҳис қилмоқдамиз. Бу борада давлатимиз раҳбаридан ҳам тегишли топшириқлар олдик. Ҳозир Ойдиндаги ёлғиз кекса, ногиронлиги борлар ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш борасида аниқ вазифаларим нима эканини яхши биламан.  

Маҳалланинг янги маркази – маҳалла биноси, гузар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо дўконлари, сартарошхона, кутубхона ва соғломлаштириш хоналари аҳоли хизматида.  

Маҳаллада ишсизлар деярли йўқ. Икки юз нафардан ортиқ ишсиз аҳоли доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди. Яна қарийб шунча аҳоли “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасалари орқали ўқитилди. Уларнинг 191 нафари ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида иш бошлади.

Ҳудудда кузги мавсумда олти минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди. Кўчалар асфальтланиб, ёритгичлар ўрнатилган. Пиёдалар йўлакчаси ташкил этилди. Куз-қишга тайёргарлик олдидан кўп қаватли уйларда зарур чоралар кўрилди.

Бир сўз билан айтганда бу манзил Қашқадарёдаги ўнлаб маҳаллаларга намуна бўлади.

АНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×