19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

ТИВ фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашмоқда — Сенат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил 30 октябрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2023 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Муҳокама чоғида сенаторлар бир қатор муаммоли масала ва омилларни тилга олиб, уларнинг бартараф этилиши вазирлик фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди. Хусусан, ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, сенаторлар вазирликнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигига тўхталиб ўтдилар.

Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра 2023 йил 1 июлига ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ошган. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари учраб турибди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис Сенати қарорларида белгиланган айрим вазифалар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмагани масаласига ҳам парламент аъзолари эътибор қаратдилар.

Ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди. Очиқ ва конструктив муҳокама натижаларига кўра Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×