0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Айрим жиноят процесси қатнашчиларига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (570-сон, 28.10.2023 й.) билан Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, жабрланувчи вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, у билан биргаликда ёки унинг ўрнига ишда иштирок этишга жалб этилган қонуний вакилига ҳақ тўлаб берилади.

Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб этилган қуйидаги шахсларга ҳақ тўлаб берилади:

— жабрланувчилар ва ишга кўмаклашувчи шахсларга:

➖ уларнинг доимий яшаш жойларидан ташқаридаги ҳудудларда ўтказиладиган процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жойига келиб-кетиш харажатлари;
➖ тураржой билан боғлиқ харажатлари (меҳмонхона ёки тураржой ижараси);
➖ кундалик харажатлари;

— эксперт, таржимон, мутахассисга ишда иштирок этишда ўз вазифаларини бажарганлиги учун, ушбу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;

— доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакили, гувоҳлар ва холисларга ишда иштирок этишга уларни одатдаги машғулотидан қолдирилганлик (чалғитганлик) учун.

Масъул органлар (мансабдор шахслар) томонидан ишда иштирок этишга жалб қилинган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг тураржой билан боғлиқ харажатларини бир кунлик қоплаш (меҳмонхона ёки тураржой ижараси) миқдори БҲМнинг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозим.

Тураржойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.

Тураржой ижарасидан фойдаланилганда, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномаси тақдим этилади.

Эксперт ва мутахассисга масъул органлар (мансабдор шахслар) топшириғига кўра бажарган иши учун соатига БҲМнинг 0,10 коэффициенти миқдорида ҳақ тўланади.

Бир таржимон томонидан ҳар бир кўрсатилган хизмати учун алоҳида тўлов амалга оширилади.

Мазкур қоидалар процессуал мажбуриятларни хизмат топшириғи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган эксперт, мутахассис ва таржимонга ўз вазифаларини бажарганлик учун ҳақ тўлашга ҳамда хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×