Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ва қишлоқларда янги йўллар ва кўприклар қурилди, таъмирталаб бўлган кўплаб йўллар реконструкция қилинди. 2023 йилнинг 9ойи ичида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида қарийб 9,2 минг ётиқ чизиқлар чизилган, 417 светофор объектлари ҳамда пиёдалар учун 210 светофор қурилган.
Шунга қарамасдан, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Масалан, 2023 йилнинг 9 ойи ичида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилга нисбатан 2,4 фоизга ошган. Энг ачинарлиси, кўп ҳолларда бахтсиз ҳодиса натижасида фуқароларамиз тан жороҳати олиб, ўлим ҳолатлари ҳам кузатиляпти.
Шу муносабат билан давлат йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар сонини камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширяпти. Шулар қаторасида – Йўл ҳаракати қоидаларини бузганларга нисбатан жарима тизимини қўллашдир. Бутун дунёда бундан кўзланган асосий мақсад – хайдовчи ва пиёдаларни йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бажарижга ундаш ва уларни ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширишдан тийиш.
Бир қатор мамлакатлар амалиёти шуни кўрсатадики, жарима қоидабузарлар учун психологик ва молиявий тўсиқ бўлиши мумкин. Тадқиқотларга кўра, Швейцариянинг бешта йирик шаҳрида тезликни чеклаш ва тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш самарали чора бўлиб чиқди. Aвтотураргоҳда тўхташ ва тезликни чеклаш қоидаларини бузиш ҳолатлари мос равишда 32 ва 17 фоизга камайди.
Шу билан бирга, жарималарнинг асосий вазифаси ЙҲҚ бузилишини олдини олиш эканлигини инобатга олган ҳолда баъзи ижтимоий ҳавфлилиги даражаси кам бўлган қоидабузаликларни енгиллаштириш амалиёти олиб борилмоқда.
Жумладан, Президент томонидан имзоланган 30.11.2021 йилдаги ЎРҚ-734-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан ЙТҚ бузганлик учун бир қатор жарималар либераллаштирилди.
Ҳусусан, а) автомобил эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлиги ёки муддати ўтган суғурта полиси билан автомобилни ҳайдаш учун; б) суғурта полисида кўзда тутилмаган шахс томонидан автомобилни бошқариш ҳолатлари учун жарима миқдори 1 БРВ дан ярим БРВга туширилди (50%га камайди) в) телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланилганда жарима тўланмайдиган бўлди.
Шу билан биргаликда, ҳозирги кунда мамлакатимизда жарималарни ўз вақтида тўлаган фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратилди. Жумладан,
– Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 23.03.2023 йилдаги “Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими соддалаштирилди. Жумладан:
– ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жаримани тўласа унинг миқдорининг 50 фоизини тўлайди (жариманинг 50% чегирма қилинади), 30 кун ичида тўласа – жарима миқдорининг 70 фоизини тўлайди (жариманинг 30% чегирма қилинади).
– мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Бунгача ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жариманинг 70фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда жариманинг қолган суммасидан озод қилинарди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзгаришлар жарималар юкини камайтириш ва уларни ихтиёрий тўлаш тизимини соддалаштириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилишини таъминлашга хизмат қилади.