Жумладан Асилбек Худаяров Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:
— Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига;
— Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;
— Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.