“Бектемир-Чорбоғ қ.” автомобиль йўлининг 32-километрида ( Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ-Тошкент йўналишидаги қисми 25 кун муддатга ёпилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган мазкур йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил етилди.
Хозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.
Ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланишлари, шунингдек, ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсунишлари сўралди.