0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Сайловларда аёлларга оид 30 фоизлик квота 40 фоизга оширилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -
Сайлов кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига ошириш назарда тутилмоқда.

Бу борадаги қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида кўриб чиқилди.

— Маълумки, юртимизда аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга, мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — деди маърузачи депутат Г.Саидғаниева. — Амалдаги Сайлов кодексида аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини ташкил этиши белгиланди. Ўша йили Қонунчилик палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда депутатлик ўринларининг 32 фоизини аёллар эгаллади. Мамлакатимиз тарихида илк бор миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ тавсияларига мос даражага етди ва Ўзбекистон бу борада дунёдаги 190 та миллий парламентлар орасида 37-ўринга кўтарилди.

Халқаро ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, у ёки бу давлатнинг депутатлик корпусида аёллар улуши 20 фоиздан ортиқ бўлган тақдирдагина болалар манфаатлари кўзланган қонунлар, шунингдек, қонун чиқарувчиларнинг 30 фоизга яқини аёл бўлсагина хотин-қизларнинг ҳаётий манфаатларини кўзлайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурлари ишлаб чиқилиши мумкин экан.

Шу боис ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, унга кўра сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига ошириш кўзда тутилмоқда. Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишда бу борадаги хорижий тажрибалар ҳам обдон ўрганиб чиқилди. Масалан, бу борадаги кўрсаткич Италия, Бельгия ва Францияда 50 фоиз, Испания, Португалия, Хорватия, Словения, Греция ва Молдовада 40 фоиз, Польшада 35 фоиз, Грузияда 25 фоиз этиб белгиланган, — деди депутат.

Қизғин муҳокамалар давомида фракция аъзолари қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган норманинг аҳамиятига алоҳида тўхталдилар. Юртимиз аёлларининг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришда, парламентдаги ўринлар орқали жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишда аёллар иштироки кенгайишида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шунингдек, қонун лойиҳаси моҳиятан партия дастурий вазифаларига ҳам ҳамоҳанг эканлиги қайд этилди.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×