Солиқ қўмитаси сентябрь ойида реализация қилинган пахта хом ашёси учун электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддатини жорий йил 1 ноябргача узайтирилганлигини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ушбу ўзгариш, пахта хом ашёсини сотишдаги нархларни эркинлаштиришдаги вужудга келган вазиятни инобатга олган ҳолда истисно тариқасида киритилмоқда.
Маълумот учун, товарлар юклаб жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шу каби ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни харид қилиш ёхуд ушбу ҳужжатни товарлар ҳақиқатда реализация қилинган санадан кейинги сана билан расмийлаштириш Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ солиқ базасини яшириш деб эътироф этилишига ҳамда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.