0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Ўзбекистонда иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш шартлари маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, кўмирга ўказилиши керак бўлган иссиқхоналарга 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ қуйидаги талабларга қатъий риоя этган ҳолда етказиб берилади:

  • табиий газ ҳисоблагичлари табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган;
  • табиий газдан юзага келган дебитор қарздорлигини сўндириш ҳамда табиий газ учун белгиланган тўловни олдиндан тўлаш;
  • аҳолининг газ таъминоти тизимида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда иссиқхона хўжалигида етарли миқдорда муқобил энергия захираси мавжудлиги.

Тариф эса юридик шахслар учун ўрнатилган тартибда бўлади (1500 сўм). 

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда иссиқхона хўжаликларининг газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганини назорат қилади ва уланмаган иссиқхона хўжаликлари «Инсофсиз истеъмолчилар рўйхати»га киритилган ҳолда уларга газ етказиб бериш бўйича шартномлар бекор қилинади.

2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб ҳар йили «Ҳудудгазтаъминот» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама келишувлар тузиш амалиёти жорий этилади. Келишувларда ҳар бир иссиқхона хўжалигининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, унга етказиб бериладиган табиий газ ҳажмлари аниқ кўрсатилади.

Табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказиладиган иссиқхона хўжаликларини давлат томонидан рағбатлантириш мақсадида  2023 йил 1 ноябридан иссиқхона хўжаликларининг кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи давлатбюджетидан (Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан) қоплаб берилади.

Тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликларига қуйидаги мақсадлар учун кредитлар ажратилади:

  • кўмир сақлаш омборларини қуриш учун – 3 йил муддатга 1 йиллик имтиёз даври билан;
  • ёқилғи сотиб олишга айланма маблағ учун 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёз даври билан.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×