Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда элчихонанинг телеграм каналида маълум қилинган.
Элчихона хабарига кўра, 26 октябрдан бошлаб “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги янги қонун кучга кирган.
«Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия фуқаролигига эга мигрантлар урушда қатнашишдан бош тортса, уларни фуқароликдан маҳрум этишни таклиф қилганди.