- Advertisement -
Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Қарши тумани ҳокими лавозимини Беҳзод Юсупов эгаллаб келаётганди. Маълумотларга кўра, у ўз истагига кўра ҳокимликдан кетган.