20.8 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Метан «заправка»лардаги нархлар ошадими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бунга бир қатор метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги сабаб бўлаётгани, мазкур вазият метан нархининг ошишидан дарак бўлиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.

Маълум қилинишича, республикадаги барча метан «заправка»ларга август ойи учун уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Ҳеч қандай чеклов киритилмаган.

«Қайсидир метан ’заправкаʼ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан ’заправкаъларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ», — дейилади хабарда.

Вазирликнинг эслатишича, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд этмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×