-0.7 C
Узбекистан
Суббота, 21 декабря, 2024

Бир шахс 2 дан ортиқ автомобил буюртма қилса, навбат кейинга сурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,140участниковПодписаться
- Advertisement -

UzAuto Motors’нинг хабар беришича, айрим шахслар учун олдиндан тўловнинг камайтирилганлиги, шунингдек шартномани онлайн расмийлаштириш имконини берувчи қулай тизимнинг жорий этилиши автомобилни шахсий фойдаланиш учун эмас, балки фақат тижорат мақсадларида (қайта сотиш) сотиб олиш учун ишлатила бошланди.

Шу муносабат билан эслатиб ўтиладики, агар бир шахс номига йилига бир хил модел учун 2 тадан ортиқ автомобил харид қилинса, ҳар бир кейинги автомобил “навбатнинг” охирига ўтади ҳамда автомобилларни етказиб бериш муддати 120 кунга ошади.

Кейинчалик бир киши томонидан бир нечта автомобилларни сотиб олиш амалиёти такрорланган тақдирда компания истеъмолчилар учун автомобиллар мавжудлигини таъминлаш мақсадида ушбу муддатни 270 кунгача узайтиришни кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, шу кунларда турли хил интернет реклама эълонлари хизматида (мисол учун, olx.uz) “автомобилни қайта сизнинг номингизга расмийлаштириш ваъдаси” билан тўлови амалга оширилмаган шартномаларни “сотиб олиш” таклифлари пайдо бўлди.

Эътибор беринг, шартнома “УзАвтоСавдо” тизими томонидан автоматик тарзда тузилади. Ундаги маълумотларни на харидор на дилер томонидан ўзгартиришнинг имкони йўқ. Қолаверса, автомобилни олгандан сўнг, тизим харидорнинг иштирокида давлат рақамини рўйхатдан ўтказиш Йўл-ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига (ЙҲХДХ) электрон ҳисоб-фактурани юборади.

Шунинг учун компания мижозлардан автомобилларни сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, эҳтиёт бўлишларини ва бундай шартномаларни “сотиб олиш” бўйича шубҳали таклифларга рози бўлмасликларини сўрайди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз)...

Больше похожих статей

×