Қайд этилишича, 2017-2022 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1,4 мингтадан 22,8 мингтани ташкил этган ҳолда, болаларни мактабгача таълим ташкилотлари билан қамров 932 минг нафардан 2,1 млн нафаргача етказилган.
Охирги 7 йил ичида умумтаълим мактабларида жами ҳисобда 2 551 та реконструкция ҳамда 2 325 та мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 643 минг нафардан ортиқ янги ўқувчи ўринлари яратилган. 2017 йилда яратилган ўқувчи ўринлари сони 47 534 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 120 719 нафарни ташкил этяпти.
Олий таълимда талабалар қамрови 2017-2022 йилларда мос равишда 297,7 минг ҳамда 1 042,1 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу олий таълим билан қамров 4,3 бараварга ўсганини билдиради.
2017-2022 йиллар давомида олий таълим муассасаларида докторантурага қабул квоталари ҳам сезиларли даражада кўтарилди. 2017 йилда докторантура қабул квоталари 247 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 2 747 нафарга етди.