16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Табиат ресурслари вазирлиги делегацияси Душанбедаги халқаро конференцияда иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси бўлиб ўтмоқда. Халқаро тадбирда Табиат ресурслари вазирлиги томонидан Вазир котибияти раҳбари Қадамбой Саитов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.

Конференция Марказий Осиё Минтақавий экологик маркази, Тожикистон Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, PROGREEN ҳамда «Марказий Осиё учун сув ва энергетика дастури» (CAWEP) билан ҳамкорликда ташкил этилган. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатасининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов «Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва тараққиёт» мавзусидаги ялпи мажлисда онлайн тарзда маъруза қилди.

Шунингдек, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология агентлиги директор ўринбосари Ибратжон Каримов «Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий сиёсат, стратегия ва дастурлар» панель сессиясида қатнашиб, Париж битими бўйича мамлакат мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида тақдимот ўтказди. Бундан ташқари, у «Марказий Осиёда иқлим шаффофлиги, ҳисобот бериш ва текшириш» мавзусидаги параллель сессияда маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу конференция Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган минтақавий кўп томонлама мулоқот майдонига айланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×