8.7 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Санкт-Петербургдаги теракт ва дунёдаги жорий вазият: «ЖАРА»фестивалининг кўчирилиши сабаблари маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 3 апрель куни ОАВда «ЖАРА» фестивали, бошқа кўплаб тадбирлар сингари Санкт-Петербургдаги теракт муносабати билан бекор қилиниши режалаштирилгани ҳақида инсайдер маълумотлар тарқалди. 2-апрель куни блогер Владлен Татарскийнинг ижодий кечаси бўлиб ўтган Университетская қирғоғида портлаш содир бўлиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.

Ушбу нашрлардан кўп ўтмай фестиваль асосчиси Эмин Агаларов Instagram’даги саҳифасида расмий баёнот билан чиқди: «Тошкентда 20-21 май кунлари режалаштирилган «ЖАРА» фестивали кўчирилади. Афсуски, айни вақтда дунёдаги вазиятни ҳисобга олиб, катта мусиқий тадбирларни ўтказиб бўлмайди.

Биз артистларимизни севадиган ва уларни кутаётган ушбу лойиҳанинг барча мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз».

Аввалроқ сотиб олинган чипталарни чипта операторининг кассаларига қайтариш мумкинлиги алоҳида таъкидланган.

Воқеани шарҳлар экан, «ЖАРА Events» маркетинг бўлими бошлиғи Жанара Байсеитова шундай деди: «Бизнинг жамоамиз бир неча ойлардан бери пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини ёрқин воқеа билан хурсанд қилиш учун ишлаб келмоқда эди. Албатта, фестивалнинг кўчирилганидан афсусдамиз, лекин жорий воқеалар фонида шундай қарор қабул қилинганига хайрихоҳмиз. Яқин келажакда «ЖАРА» Ўзбекистонга келишига ҳар ҳолда шубҳам йўқ».

Эслатиб ўтамиз, «ЖАРА» ҳар йили ўтказиладиган халқаро мусиқа фестивали бўлиб, 2016-йилда озарбайжонлик қўшиқчи, мусиқачи ва тадбиркор Эмин Агаларов томонидан унга асос солинган. Фестиваль илк маротаба 2016-йилнинг 9-10 июль кунлари Боку шаҳрида Каспий денгизи соҳилидаги Sea Breeze дам олиш масканида ўтказилган. Кейинги йилларда тадбир Германия, Қозоғистон, Монако, БАА, Россия ва Туркияда бўлиб ўтган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×