🔰Қонунчиликка кўра солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
☑️Бундай имкониятдан қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлганда фойдаланиш мумкин:
▫️солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;
▫️солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки давлат эҳтиёжи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;
▫️солиқни бир йўла тўлаш натижасида унинг банкротлиги аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;
▫️фаолиятини 3 йилдан кўп даврдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имконияти эга бўлмаганлиги;
▫️тадбиркорлар солиқ тўлашни кечиктириш тўғрисидаги хабарномани ер, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ойда солиқ органларига юборган бўлса;
▫️жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
▫️товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;
▫️Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.