28.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Самарқанд маҳалла раислари учун ўқув-семинари ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

1 июлдан бошлаб Самарқанд шаҳар маҳалла раислари учун 36 соатлик ўқув-семинари ташкил этилди. Жадвал бўйича маҳалла раисларини ўқитиш, билимини оширишга қаратилган машғулотлар эрталаб соат 9-00 бошланиб, 18-10 да якунланади.

Ўқув-семинарда шаҳардаги 215 та маҳалла раиси қатнашмоқда. Улар 8 гуруҳга бўлиниб, олимлар ва амалиётчилардан сабоқ олмоқда. Машғулотлар Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ўқув хоналарида ўтмоқда.

Дастлаб университетнинг катта мажлислар залида тўпланган маҳалла раисларига ўқув-семинарнинг мазмун ва моҳияти ҳақида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исроил Жабборов, шунингдек, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари масъул ходимлари томонидан тушунча берилди.

И.Жабборов Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ва шу асосда тасдиқланган Тадбирлар режасига мувофиқ, сайловдан сўнг маҳалла раисларини ўқитиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш белгиланганлигини уқтирди. Дастлаб Давлат бошқарув академиясида машғулотларни ўтказиш учун уч кунлик ўқишлар давомида тренер-модераторлар тайёрланди.

“Семинарнинг ўқув дастури маҳалла раислари билишлари лозим бўлган 18 та асосий мавзуни ўз ичига олади. Мавзуларда маҳалла тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, маҳалла раисларининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқа қатор муҳим масалалар ёритилади”, – деди И.Жабборов.

Машғулотларнинг биринчи куни долзарб мавзулар ҳамда машғулотлар ўтказиш учун малакали мутахассислар танланганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, гуруҳдаги савол-жавоб ва мунозаралар маҳалла раислари, айниқса янги сайланганларнинг малакасини ошириш, ўқитиш қанчалик зарурлигини намойиш этди.

“Маҳалла раисларининг асосий вазифалари ва фукнциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлик ҳамда масъулияти” мавзусида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Зоҳидов, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги мақсадларни амалга оширишда маҳалла раисларининг ўрни ва роли” мавзусида Исроил Жабборов машғулот ўтказишди. Биринчи куннинг қолган мавзулари ҳам ана шундай муҳим ва фойдали эди.

Вилоят ҳокимиятининг Диний ишлар бўйича қўмита раҳбари Соҳибназар Боймуродов йўлдан адашиб, турли чақириқлар таъсири остида хорижга кетиб қолган юртдошларимизнинг аянчли аҳволи ва бу жиноятларни келтириб чиқарадиган омиллар ҳақида маъруза қилди. Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишда маҳалла раисларининг масъулияти ҳақида сўз юритди.

Ўқув машғулотлар жадвалида маҳалла раисларининг вилоят ҳокими билан учрашуви режалаштирилган эди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раислар билан очиқ мулоқат қилди ва улар олдида турган вазифаларни санаб ўтди, маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари билан самарали ҳамкорлик қилиш борасида фикрларини билдирди.

“Маҳалла раиси давлат идоралари, ташкилот раҳбарларидан талаб қила билиши керак, маҳалла фуқаролари манфаатлари йўлида, керак бўлса, жангчига айланиши лозим. Аҳолини рози қилиш раисларнинг муҳим вазифаларидан биридир”, – деди жумладан вилоят ҳокими. Шунингдек, шаҳар ва туман раҳбарлари маҳаллаларга бориб, амалга ошираётган ишлари ҳақида ҳисобот бериш зарурлиги таъкидланди. Учрашув сўнгида вилоят ҳокими маҳалла раисларига ўзига хос иншо ёзишни маслаҳат берди. Маҳалладаги муаммоларни, ҳокимлик ва давлат идоралари бажариши лозим бўлган ишлар ҳамда раиснинг ўзи зиммасидаги вазифаларни батафсил баён қилишни ва бу “иншо”ни вилоят ҳокимлигига етказишни сўради. Шунга қараб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўринаркан.

Энди машғулотларни ташкил этилиши ҳақида. Ўқув-семинари 36 соатлик дастур асосида ўтилиши маълум қилинган. Чорак аср таълим соҳасида ишлаганлигим учун бу ерда академик соат ҳақида гап кетаётганлигидан хабардорман. Ёки ҳозир тушунчалар ўзгарганми? Авваллари ҳар бир академик соат 45 дақиқадан иборат эди. Олий ўқув юртларида икки соат, бир жуфт (пара) дарс ўтиларди ва орасида 5 дақиқалик танаффус бўларди. Кейинчалик вақтдан иқтисод қилиш учун дарслар танафуссис 80 дақиқа ўтадиган бўлди ва бу бир пара ҳисобланарди.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, маҳалла раисларига 18 та мавзу ўтилиши керак бўлса, ҳар бирига икки академик соат ажратилган ва бу 36 соат бўлади. Ўқиш 6 кунга мўлжалланган экан, ҳар куни 6 соатдан дарс ўтилиши лозим эмасмиди? Агар машғулотлар соат 8-00 дан 12-20 гача ўтганда, маҳалла раислари саратоннинг жазирамасида аудиторияларда ўтирмасдан, маҳалласига бориб кундалик ишларини бажаришга ҳам улгурарди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×