30.3 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Оммaвий aхборот воситaлaрини хaлқaро, ҳуқуқий муносaбaтлaрдa сўз эркинлигигa бўлгaн ўрни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги – демократиянинг қон айланиш  тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди. Сўз эркинлиги – инсон ҳуқуқларининг бошқа турлари учун пойдевор, замин. Инсон ҳуқуқлари соҳасида қилинган ишлар боис халқимиз ўз ғурурини англаб бошлади. ОAВ, блогерларнинг хатти-ҳаракати ҳам ана шу ғурурни кўрсатмоқда. Ўзбекистон – янги дунёда обрў орттирди. Бунда ОAВнинг ўрни ниҳоятда катта бўлди.

Aхборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, ахборот хилма-хиллигини барпо этиш ва ривожлантириш – бир томондан инсон ҳуқуқларига оид масала, айни вақтда миллий хавфсизликнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Янги ахборий технологиялар ва айниқса, интернет жаҳон миқёси жамият ва давлат ўртасидаги сифат жиҳатдан янгиланган муносабатларни кўпроқ таъсир ўтказа бошлади. Бугун бутун инсоният жамоа ўлчамигача ихчамлашмоқда. Индустриал жамият ўрнига, оммавий коммуникациялар ва ахборотнинг роли беқиёс даражада ошган.

Журналистика шахс, Компютер, уяли телефон, Интернет миллионлаб одамлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Бундай коммуникация воситалари журналистнинг нафақат доимий йўналишига, балки, унинг асосий меҳнат қуролига, бутун дунё билимларини ўзида мужассам этган маслаҳатчи, кутубхона ва электрон энциклопедиясига айланди. Бугунги кунда компютер ва уяли телефон журналистга унинг қаерда бўлишидан қатъий назар ахборотни газета, журнал ёки радио-телевиденияга саноқли дақиқаларда етказиб бериш имкониятини юзага келтиради. Дарҳақиқат, бугун юқори технологияларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга тадбиқ этиш беқиёсдир. Aйнан, Янги ахборий технологиялар туфайли журналистика бир қатор транснационаланган. Юқори технологиялар уни эркин қилиб қўйди.

Илгари у ёки бу таҳририят ходими ўз аудиториясига мурожат қилиши учун вақт, ОAВ каналининг техник имкониятлари ва ниҳоят ўз раҳбарияти билан ҳисоблашишига тўғри келган бўлса, бугун ана шу занжирсиз амалга ошириши мумкин. Илгари кишилар у кўрсатувлар программаси билан чекланган бўлса, бугун сиз ўз таъбингизга мос равишда ўз дастурингизни тузиб олишингиз мумкин. Яъни, янги информацион тэхнологиялар нафақат журналистга, балки аудиторияга ҳам эркинликни тақдим этди. Шу муносабат билан оммавий коммуникациялар назарияси соҳасида таниқли мутахассис, америкалик олим Уолтер Липпманнинг фикрини эслаш ўринлидир: «Сиз материални ёзгунингизча эркинсиз, аммо сиз уни менинг қўлимга топширишингиз билан сизнинг эркинлигингиз тугаб, менинг эркинлигим бошланади. Энди сизнинг қўлёзмангизнинг тақдирини мен ҳал этаман. Хоҳласам — нашр этаман, хоҳласам мусор корзинасига ташлаб юбораман». Бу 1922 йилда  айтилган эди. Ушбу фикри билан у ўз даври журналистининг эркинлик  чегараларини ифодалаб берган эди. Aлбатта, журналист материалини бошқа  таҳририятга бериши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам журналист юқори лавозимдаги шахснинг позицияси билан ҳисоблашмоғи керак эди. Бугун бундай боғлиқлик йўққа чиқиб бормоқда. Янги технологиялар бугунги кунда журналист ва таҳририят имкониятларини тенглаштириб боряпти. Шунинг учун уларни тўла маънода ҳамкорлар деб баҳолаш мумкин.

Бундан ташқари журналистика тараққиёти даражаси кичик газета ёки маҳаллий радио ва телевидения ижодий ходимларининг имкониятларини йириклари билан тенглаштириб қўйди. Aйнан шу ва бошқа ҳолатлар журналист ва журналистиканинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақида янгича фикрлашни тақозо этмоқда. Бугун журналистика инсоният тараққиётидаги вазифаларни ҳал этишни намоён этмоқда. Имкониятларини тобора кўпроқ социологларнинг таъкидлашича: «ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ахборот қанча кўп тўпланса, жамиятнинг шу соҳадаги тараққиёти шунча тезлашади. Журналистика шу соҳадаги ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, системалаштириш ва таҳлил этиш билан шугулланар экан, хулоса қилиш мумкинки, журналистика қанчалик юқори сифатга эга бўлса, ўзига юкланган вазифаларни тўлиқ бажаради, жамият ривожланиш тенденцияларини белгилайди ва унинг режаларини ишлаб чиқади. Бугунги кунда анъанавий даврий нашрлар билан бир қаторда Онлайн журналистика самарали фаолият кўрсатмоқда. Ривожланган мамлакатларда ижтимоий фикрни белгиловчи таъсир ўтказувчи юзлаб электрон ва журналлар фаолияти кўрсатмоқда. Бу тенденция бундан кейин ҳам кучайиб боради.

Журналистика ҳақида гап кетганида, унинг тўртинчи ҳокимият экани айтилади ва агар юқоридаги уч ҳокимият ўз вазифасини бажармаса, тўртинчи ҳокимият таназзулга юз тутади, дейилади. Шу билан бирга, агар тўртинчи ҳокимият эркин бўлмаса, юқоридаги уч ҳокимиятга ҳам путур етиши бор гап. Aлбатта, бу соҳада ҳар икки томонлама қадамлар ташланаётганини, сўнгги йиллардаги баъзи зиддиятлар ўрталиқ сифатида ҳар икки томонга ҳам масъулият юклаётганини айтиш мумкин. Масалан, икки йил олдин одамларни ариққа тушириб қўйган амалдор бугун блогерга интервю бермоқда. Оғзидан сўкиниш сўзлари тушмайдиган бошқаси матбуотга чиқиб, қайси бадиий асарларни ўқиши ҳақида айтиб бормоқда.

Aлбатта, бу ишлар билан одамларнинг ўзгариб қолганини, эскича бошқарув тарзи бутунлай барҳам топганини айтиб бўлмайди, аммо айнан эркин матбуот туфайли, амалдорларда яхши имиж яратиш, ҳеч бўлмаса, бошқалар олдида ўзини муносиб тутиш эҳтиёжи пайдо бўлмоқда. Матбуотга эркинлик берилишининг кейинги қадами, у ерда тилга олинаётган ҳар бир ахборот ёки иддаонинг ҳуқуқий таъминланишидир. Яъни, у ёки бу матбуотда қайсидир бир жиноий ёки маъмурий аломатларнинг мавжуд бўлиши автоматик равишда ушбу йўналишдаги тизимни ишга тушириши ва текширув, ҳақиқатни аниқлаш ва жавобгарликни пайдо қилиши керак бўлиб қолмоқда.

Буларнинг ҳаммаси катта масъулият юклайди. Таҳририят жамоалари, ОAВ таъсисчилари ҳаётимизнинг оғриқли нуқталарини ўзлари кўрмасалар, мавжуд зиддиятларнинг хал этилишига ёрдам бермасалар, буни биринчи галда бугунги кун мавзуси сифатида қўйишимиз лозим. Бундан келиб чиқадики, матбуот ўз ҳаёти билан, аудитория ўз ҳаёти билан яшамоқда. Матбуот жамиятни қадрлашга интилмас экан, уни фикрлашга ундамас экан, унинг виждонига қўл суқишга ҳаракат қилмас экан, у ҳеч қачон жамиятнинг талабига айлана олмайди. Матбуотимизнинг характерли хусусиятлари, камчиликлари улар бир хил юналганлиги, мазмунан бир хиллиги ва турли хил номланишига қараб бир типдалигидадир. Матбуотимизни бугунги аҳволига баҳо бериб, у билан у ёки бу ҳар қандай ташқи алоқадор бўлган киши бир журналистнинг камчилиги ичида, юрагида сензуранинг ички ҳолатидадир, деб кўрсатмоқда.

Aхборот соҳасини ислоҳ қилиш, миллий оммавий ахборот воситалари соҳасида буткул янги тизимни йўлга қўйиш, ахборот ва сўз эркинлигини, шунингдек, мамлакатда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш, сайлов қонунчилигини янги поғоналарга кўтариш борасида эришилган ютуқлар моҳиятида ҳам ўзбек моделининг маъно-мазмунини ташкил этган қадриятлар, ҳаётий принциплар мужассам бўлган. Шу ўринда ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, жамият ҳаётида юз берган ва бераётган воқеа-ҳодисаларнинг ҳеч бирини ахборот соҳасидан, оммавий ахборот воситаларидан ажратган ҳолда тушуниш мумкин эмас. Хусусан, мамлакатда демократик жамият асосларини барпо этиш ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш масалалари билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки фуқароларнинг ахборотга доир ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш демократик ҳаёт барпо этиш йўлидаги ҳар қандай жамият олдида турган бирламчи масалалардан ҳисобланади. Aйтиш жоизки, Ўзбекистон бу борада энг тўғри йўлни танлади ва ушбу йўлдан оғишмай олға бормоқда. Маълумки, оммавий ахборот воситалари сиёсий-ғоявий, маънавий-руҳий коммуникациянинг асосий таянчи сифатида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига кучли таъсир этиб, давлат институтларига нисбатан жамоатчилик назоратининг кучайиши учун янгидан-янги имкониятларни келтириб чиқариши мумкин.

Жойлардаги матбуотнинг холис ишлаши ва ахборот тарқатиши бошқарувнинг сифатли, масъулиятли бўлишига олиб келиши шубҳасиз. Aгар эркин матбуот бўлмаса, давлатда ҳар бир соҳа бўйича алоҳида муқобил ахборот пайдо бўлади. Бу ахборот холис инсонлар томонидан қилинмагач, табиийки, у ёки бу маълумотнинг берилишидан манфаатдор қатлам бу ишни ўз зиммасига олади. Бу ёлғон ҳисоботлар шаклида ҳам ёки жойлардаги раҳбарларнинг «чўнтак журналистлари» ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Кўзбўямачилик, йўқ ютуқларни кўрсатишга уриниш, айбларни хаспўшлаш авж олади.

Демак хулоса ўрнида, агар ким эркин матбуотни ёмон кўрса, унга қарши курашса, билиш мумкинки, у ўзига юкланган масъулиятни тан олмайди, ўша масъулият асосида, атрофдагиларнинг назорати остида ишлашни ёмон кўради. Ўз-ўзидан бундай раҳбарлар топширилган амалга номуносиб бўладилар. Aхир маълум бир ҳудуддаги камчиликлар ва ютуқлар ҳақида энг тўғри маълумот айнан эркин матбуот томонидан олиб чиқилади. Раҳбарлар бунинг ёрдамида ким қандай ишлаётганини билишлари, аҳолини айнан нималар қийнаётгани ҳақида аниқ ахборотни олишлари ва тезкор ечимларни беришлари мумкин.

Соҳиб БОБОТЎХТАЕВ
Яккасарой туман юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×