12.8 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Кимгадир пули тегади, кимгадир чангими? Ёхуд катта босимли сув қувури талаб даражасида ётқазилмоқдами?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

“Даҳбет” сув иншоотидан шаҳарга 1000 мм диаметрли қувурларда сув тортилмоқда. Ишнинг бир қисми аҳоли турур жойлари ёнгинасида амалга оширилган. Кўчалардан бирида бўлганимизда, шу нарса маълум бўлдики, чуқурлар икки ой олдин қазиб қўйилган бўлиб, ишлар тўхтаб-тўхтаб давом этаётганлиги боис чўзилиб кетган ва бу шу атрофда истиқомат қилаётган аҳолига ноқулайликлар яратаётган экан. Кўчадаги тупроқ уюмлари орқали машина эмас, пиёда ҳам ўтолмайдиган жойлар борлигига гувоҳ бўлдик.

Ишни “Сифат кафолат” МЧЖ амалга ошираётган экан. Унинг директори Беҳзод Каримовдан ишни нега бунча чўзаётганлиги, аҳолини тупроқ кезиб, чанг ютишга мажбур қилаётганлигининг сабабини сўраганимида, у “катталар аввал Самарқанд-Даҳбет йўлидаги ишни якунлашни буюргани учун бу ердаги ишни тўхтатишга мажбур бўлдик” деди.

Фото: Тошпўлат Раҳматуллаев

Қизиқ. Нега қувур ётқазиш ишлари аниқ график билан олиб борилмаган? Аҳоли ҳар куни юрадиган кўча ковланиб, ташлаб қўйилган. Бир ишни бошлашдан олдин аниқ режа тузилмайдими?

Мавжуд талаб ва тартиб бўйича қувур ётқазиш учун чуқур ковлаганда чиққан тупроқни машиналарга ортиб юбориш керак. Шу ҳақда бажарилаётган иш устидан техник назорат олиб боришга масъул бўлган Фаррух Сатторовдан сўраганимизда у қувур устига чиққан тупроқдан ташлаш мумкин эмаслигини тасдиқлади. Ундан иш графиги ҳақида сўраганимда, бундай ҳужжат йўқлиги ва фақат ойма-ой бажариладиган иш суммаси мавжудлигини уқтирди. 

Фото: Тошпўлат Раҳматуллаев

Ф.Сатторов, шунингдек, “Сифат кафолат” МЧЖ раҳбаридан қувур остига тоза қумдан “подушка” ётқазишни, янги қувур ўрнига пайвандланган 3-4 метр узунликдаги эски, ишлатилган қувурни олиб ташлашни, чуқурдан чиққан тупроқни олиб кетилишини таъминлашни талаб қилди. 

Ўзи аҳоли хонадони ёнидан катта босимли қувурни ўтказиш мумкинми? Иш ўлда-жўлда бажарилсаю, бир кун қувур ёрилса, нима бўлишини тасаввур қиласизми? Шу ерда ишлаётган мутахассилардан бирининг айтишича, қувур ёрилганда, сув 150 метр баландликка отилар экан. Демак, “Сифат кафолат” МЧЖ ишни масъулиятни сезган ҳолда бажариши лозим ва буни қатъий назорат қиладиган мутасаддилар ҳам бўлмоғи шарт.

Тошпўлат Раҳматуллаев
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Касб ҳунар таълимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда!

Ҳар қандай жамиятнинг ривожи, тараққиёти албатта ёшларга берилган эътиборга боғлиқдир. Уларни таълим тарбияси билан бир қаторда касбга йўналтириш муҳим...

Больше похожих статей

×