19.1 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

ОТМга ўқишга киришда хотин-қизларга қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 16 июнь куни АОКАда «Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш, профессионал таълим тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ масалалар бўйича» матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда вазир Абдуқодир Тошулов ҳам иштирок этмоқда. Йиғилишда бу йилги ОТМга қабул бўйича қарор ва янгиликлар айтиб ўтилди.

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

  • давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
  • давлат ОТМга (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

  • тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;
  • ҳар йили 20 июлгача тавсияномага эга хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Қарорга кўра, қуйидагилар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

  • 2021/2022 ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
  • 2022/2023 ўқув йилидан давлат ОТМ магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×