18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Баҳсда ҳар қандай восита ҳам мақсадни оқлайдими? Ёхуд Самарқандда ўрнатиладиган Рўдакий ҳайкалининг жойи ҳақида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

“Озодик” радиосида “Моховхонага” жўнатилган Рўдакий ёхуд адибнинг учинчи ҳайкали” сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинган эди. Унда “бир гуруҳ самарқандлик зиёлиларга” таянган ҳолда дунёга машҳур шоир Абу Абдуллоҳ Рўдакий ҳайкали ўрнатиладиган жой хусусида фикрлар билдирилган. Лавҳада “Рўдакий хайкали ўрнатиладиган янги жой – шаҳар марказидан ташқаридаги “Моховхона” мавзесидир” деган сўзлар янграган.Дарҳақиқат, бу жой “моховхона” мавзесими? Ким бундай шармандаликка йўл қўйган экан? Бу маълумотдан хабар топган улуғ шоир ва мутафаккирнинг Тожикистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги кўп сонли мухлисларию адабиёт ихлосмандлари нима деб ўйлайди? Наҳотки, шу гаплар рост бўлса?Ана шу саволлар мени ҳам қийнади, юқоридаги хабарни эшитиб, оромим бузилди. Ҳайкал ўрнатиладиган жой “моховхона” эмаслигини билсам-да, “бир гуруҳ самарқандлик зиёлилар” сўзларига таянган “Озодлик” радиоси даъвосини нотўғри эканлигини асослаш учун бироз изланишга тўғри келди. “Озодлик” таъкидагандек, Абу Абдуллоҳ Рўдакий (яшаган йиллари: 858-941) бутун дунё тан олган алломалардан биридир ва унинг хотирасини тиклаш зарур. Шу муносабат билан Самарқандда шоир ҳайкали қандай кўринишда бўлиши керак ва уни шаҳарнинг қаерида ўрнатиш лозим деган баҳс-мунозарага қўшилмаган ҳолда, фақат бир масала бўйича фикримни баён қилишни лозим топдим. Ҳайкал ўрнатилиши айтилаётган жой “моховхона” мавзесими? Ёки ҳайкални бу ерда ўрнатишни хоҳламаётганларнинг ўз рақибларини “маҳв” қилиш учун ўйлаб топган хаёлий даъволарими? Дарҳақиқат, Самарқанд шаҳрида “моховхона” аталмиш жой бор. Аммо у кичик бир ҳудудни ташкил этади ва уни мавзе ёки маҳалла деб аташ унчалик ҳам тўғри эмас. Бу жойнинг Рўдакий ҳайкали ўрнатилиши лозим бўлган ҳудудга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у ҳеч вақат юқоридаги ном билан аталмаган. Сиёб бозоридан келаётганда ҳозир ҳайкал ўрнатиладиган жойдан анча пастда, ғишт заводидан ўтганда айрим катта авлод вакиллари ҳанузгача “маховхона” деб атайдиган жой мавжуд. Аммо врач-дерматолог, кўп йиллар давомида Самарқанд шаҳар тери-таносил касалликлари шифохонасини бошқарган Хуршид Ниёзовнинг сўзларига қараганда, бу ҳудудда моховлар бўлмаган. Фақат айрим оилаларда терисига оқ доғлар кўринган кишилар бўлган. Бу – тиббиётда витилиго, халқ орасида «оқ доғ» номи билан маълум бўлган хасталик ҳисобланади (у пес касаллиги ҳам дейилади). “Замонавий тиббиёт бу хасталикни косметологик нуқсон сифатида баҳоламоқда. Терига ранг берувчи меланин пигментининг камайиши ёки йўқолиши туфайли ушбу косметологик нуқсон вужудга келади. Ўтган замонларда одамларимиз бундай маълумотлардан бехабар бўлганлиги боис терисида оқ доғи бўлганларни мохов деб ҳисоблаган. Бошқача айтганда, пес билан мохов касаллиги бир хил тушунилган. Косметологик нуқсон юқмайди ва унинг давоси топилган” , – дейди Х.Ниёзов. Ўша касаллик бор дейилаётган ҳудудга бориб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан суҳбатлашдим. Ушбу маҳалла аҳли каминани нотўғри тушуниб, кўнглига ёмон гап келмасин деган истилоҳа билан ушбу МФЙ номини келтирмасдан, унинг раиси Ҳалим Баратов сўзларини келтириш билан чекланаман. Суҳбатдошим ҳозир ҳам айрим оилаларда терисида оқ доғ бўлганлар мавжудлиги, аммо уларнинг сони тобора камайиб бораётганлигини таъкидлади. “Бунинг сабаблари кўп. Бир томондан тиббиётнинг ривожланиши, бошқа томондан, бу ҳудудда яшаётганлар билан бошқа маҳалла ва қишлоғу шаҳарлар ўзаро қиз бериб қиз олиш ҳамда ўғил уйлантириш туфайли ҳам хасталик камайиб бормоқда”, – дейди суҳабатдошим. Ҳ.Баратов маҳаллада аҳоли сони бораётганлиги, ҳудудда кўп қаватли уйлар қурилаётганлиги ва туманлардан юзлаб оилалар кўчиб келаётганлигини ижобий омил сифатида баҳолади. Рўдакий ҳайкали ўрнатиладиган жой “Истиқбол” маҳалласи ҳудудига киради. МФЙ раиси Ўктам Ҳожиев маҳаллада юқорида тилга олинган касаллик билан оғриган бир киши ҳам йўқлигини ва бу ерни назарда тутган ҳолда, “Моховхонага” жўнатилган Рўдакий” деб додлаш ҳақиқатга тўғри келмаслигини уқтирди. “Авваллари маҳалламиз ҳудудида кўчириб келтирилган қрим татарлари яшаган ва шунинг учун бу жой халқ тилида “қримторг” деб аталган. Қрим татарлари юртига кетгач, 2009 йилда “Истиқбол” маҳалласи ташкил этилган эди. Маҳалламизда 2 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади ва у ҳеч қачон “моховхона” деб аталмаган”, – деди биз билан суҳбатда Ў.Ҳожиев. Юқоридагилардан аён бўлганидек, Рўдакий ҳайкали ўрнатиладиган жойни бадном қилишга уриниш холисликдан йироқ бир ишдир. Ўрта асрлардаги иезуитлар ва ҳукмдорнинг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиши йўлидаги барча амалларини тўғри деб талқин қилган Макиавелли “мақсад воситани оқлайди” тамойилини дастак қилишган. Лекин замонамизнинг “бир гуруҳ зиёлилари” “Озодлик” радиосининг ўз фаолиятида холисликни даъво қилиб келаётган ходимларини ушбу тамойил асосида чалғитишини оқлаб бўлмайди. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг иродаси туфайли яхшиланиб, халқларимиз кўп вақтлар кутган йўлга кириб бораётган бир пайтда юқоридаги каби нохолис чиқишларнинг кони зарар деб ўйлайман. Икки халқ дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида Самарқанд вилоятининг ўзида анчагина кўзга кўринадиган ишлар амалга оширилди. “Овози Самарқанд” вилоят газетасига бўлган муносабат ижобий томонга ўзгариши ва газетанинг 30 йиллиги тантанали нишонланиши, Тожик ва тожикзабонлар миллий-маданий марказ фаолиятининг юқори босқичга кўтарилиши ҳамда Рўдакийнинг янги ҳайкали бунёд этилишига катта маблағ ажратилиши ана шу ишларнинг бир қисмидир. “Овози Самарқанд” вилоят газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмоновнинг сўзларига қараганда, дастлаб Рўдакийнинг бюстини ўрнатиш масаласи муҳокама этилган. “Шунда мен вилоят ҳокимига бюст ўрнига авваллари Регистон кўчасида бўй чўзиб турган шоир ҳайкалини ўрнатиш таклифини билдирдим. Эркинжон Оқбўтаевич бу таклифга рози бўлди ва ҳайкални топиш кўрсатмасини берди”, – эслайди Б.Раҳмонов.Аввалги ҳайкал музей омборхонасидан топилган ва ўрнатиш учун яроқсиз эканлиги маълум бўлган. Навбатдаги шаҳарсозлик кенгашида Б.Раҳмоновдан эски ҳайкални ўрнатиб бўлмаслигини эшитгач, Э.Турдимов мутахассисларга қанча маблағ кетса ҳам, катта ва чиройли ҳайкал ясашга кўрсатма берган. Натижада баландлиги деярли беш метр бўлган ҳайкал тайёрланди ва уни буюк шоир номи билан аталаётган кўчада, “Истиқбол” маҳалласи ҳудудида ўрнатиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу чин дилдан хурсанд бўлишга арзийди-ку! Шундай эмасми, Самарқанднинг ўзим билган ва ҳурмат қилган азиз, доно ва холис зиёлилари?!

Тошпўлат РАХМАТУЛЛАЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×