26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ер усти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари «E–Auksion» орқали ижарага берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 1 июнь куни Ҳукуматнинг “Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм канали хабар қилди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитенининг «Дўстлик–Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:

-️ пиёдалар ва велосипед йўлаклари;-️ автотураргоҳлар;-️ аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;-️ болалар ва спорт майдончалари.

Ер усти метро йўналишлари остида жойлашган тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун «E–Auksion» электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×