15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат махсус  штаблар ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, бу борада профилактик тадбирларни кучайтириш, ҳудудларда фуқаролар дуч келадиган муаммоларга ҳуқуқий ечим бериш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини тизимли йўлга қўйиш бўйича Адлия ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти учрашув ўтказди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликда қилиниши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди. Хусусан:

  • ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларинитўғри ташкил этиш ва маълумотларни
    ўз вақтида алмашиш мақсадида ички ишлар ва адлия органлари ходимларидан иборат Республика, вилоят ва туман штаблари ташкил этилади;
  • эндиликда вилоят даражасидаги адлия ва ички ишлар органлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар)учун 1 нафардан масъул ходим бириктирилади ва жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишга манзилли кўмаклашади;
  • туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари
    маҳаллаларда содир этилган жиноятларнинг тури, сони, шахслар тоифаси, ёш категорияси кўрсатилган маълумотларни туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборади ва ҳамкорликда “маҳаллабай” комплекс тарғибот тадбирлари амалга оширилади;

– жиноятлар сони ошган маҳаллаларда жиноят содир этилиши сабаблари, бунга имкон берган шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ўртасида турли сўровномалар ўтказилади;

– бу борада маҳалла аҳолисининг жиноятчиликни камайтириш бўйича таклифлари ўрганилади;

– жойларда тегишли идоралар вакиллари иштирокида сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳоли муаммолари ўрганилади ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади;

– жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, шунингдек профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан манзилли ишлайди;

– нотинч ва носоғлом оилалар, шунингдек, маиший
ва бошқа масалалар бўйича узоқ муддатдан буён низолашиб келаётган фуқаролар ўртасида учрашувлар ташкил этилади;

– фирибгарлик, товламачилик, киберхавфсизлик, коррупцияга қарши курашишга оид тизимли тарғибот тадбирларини олиб бориш;

– “Маҳаллабай” жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш ва бошқа профилактик тадбирлар бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинади ва жиноятчиликни камайтириш юзасидан тегишли идоралар кенг жалб қилинади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқолар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×