Жамиятда аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Гендер-мадад” электрон ҳуқуқий маслаҳат платформаси ишга туширилди.
🔸Платформа орқали қуйидаги йўналишларда ҳуқуқий ёрдам олиши мумкин:
🔹Гендер тенглик;
🔹Аёллар ҳуқуқий ҳимояси;
🔹Аёлларга имтиёзлар;
🔹Оилавий муносабатлар;
🔹Оилавий зўравонлик;
🔹Халқаро стандартлар;
🔹Гендер тенглигига эришиш стратегияси;
🔹Аёллар учун ижтимоий ҳимоя дафтарлари;
🔹Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш.
Платформадаги маълумотлар содда, халқчил тилда баён этилган бўлиб, бу ҳуқуқий маслаҳатлар ҳар бир аёл учун кундалик ҳаётида дастак бўлиб хизмат қилади.
Энг асосийси, платформада қайта алоқа йўлга қўйилган бўлиб, Сиз ўз саволларингизга малакали ҳуқуқшунослардан онлайн жавоб ва маслаҳат олишингиз мумкин.