2.5 C
Узбекистан
Четверг, 22 февраля, 2024

Давлат кадастр агентлигининг мурожаати!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,100участниковПодписаться
- Advertisement -

Ахборот тарқатишнинг масъулиятини ҳам унутмайлик.

Бугунги кунда барчамиз интернет тармоқларидан ахборот олишга ўрганиб қолганмиз. Аммо бу олаётган ахборотимиз қанчалик тўғри?

Баъзи ҳолларда Оммавий ахборот воситалари вакиллари ёки блогерлар коррупция ҳолатини юзага келтирган фуқароларни амалдаги иш жойи, лавозими тўғрисида журналистик суриштирув ишларини амалга оширмасдан «бир томонлама хулоса қилган ҳолда» хабарлар тарқатишмоқда.

Бу эса маълум давлат идорасининг мавқеини тушиши ва миллионлаган халқимиз орасида обрўсизланишига сабаб бўлмоқда.

Минг афсуски бундай ҳолатлар сўнгги пайтларда кадастр йўналиши бўйича кўп учрамоқда.

Масалан, маълум бир қанча интернет сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда «Фарғонада кадастр агентлиги ходими ва шериги қўлга олинди» номли мақола эълон қилинди.

Аслида эса мазкур фуқаролар жиноятни содир этган вақтида агентлик ходими ҳисобланмаган, у билан тузилган шартномалари бир муддат аввал бекор қилинган бўлган. Аммо бунга эътибор берилмасдан хабар тарқатилган.

Афсуски бунга ўхшаган кўпгина мисолларни келтиришимиз мумкин!

Ҳурматли журналист ва блогерлар!

Бирор идорани шаънига путур етказиши мумкин бўлган ахборотни тарқатишдан олдин албатта шу идора билан боғланиб вазиятга аниқлик киритилса ишга профессионал ёндашилган бўлади.

Кадастр агентлиги сизлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлигини такрор эслатиб ўтамиз.

Бизнинг соҳамиз бўйича бирор-бир ахборотга аниқлик киритишга зарурат пайдо бўлса Кадастр агентлигининг 71-202-55-60, 71-202-55-81 ёки 1097 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга ҳурмат ва миннатдорлик билдирамиз!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарёлик шифокорлар илк бор буйрак трансплантацияси амалиётини мустақил бажаришди

Гулистон тиббиёт кластерида илк марта буйрак трансплантацияси маҳаллий шифокорлар томонидан бажарилди. Гап шундаки, ҳозиргача бундай амалиёт Академик В. Воҳидов...

Больше похожих статей

×