9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Молиявий пирамидалар фаолияти фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда интернет жаҳон ахборот тармоғининг аҳоли орасида кенг миқиёсда кириб бориши муносабати билан «молиявий пирамида» кўринишидаги ҳуқуқбузарликлар янада ривожланмоқда.
Одатда молиявий пирамидалар кўпинча тижорий лойиҳалар ниқоби остида ҳаракат қилиб, “мижозлар”дан олинган пул маблағларини юқори даромад келтирувчи молиявий соҳаларга йўналтириш, қисқа муддатда кўп фойда олиш билан қизитириб, турли сайтлар орқали ўзининг фаолиятини реклама қилади.
Мазкур жиноятларни олдини олиш ва ўз вақтида фош этишда вилоят прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқа мутасадди такшилотлар билан ҳамкорликда кескин чоралар кўриб келинмоқда.
Хусусан, фуқаро Ш.Aбдурахманов ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, муайян пул маблағига эга бўлган “содда мижоз”ларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган “Nasdaq Unique Finance” номли хорижий компанияга 1000 AҚШ доллари сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиришиб,
231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм маблағини ўзлаштирганлиги фош этилди.
Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.
Зеро шу ўринда, фуқароларимиздан шубҳали молиявий схемалар асосида фаолият кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги айрим сохта компания ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолмасликларини огоҳлантириб ўтамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×