19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

“UzAuto Motors”да “Очиқ эшиклар куни”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 16 март  куни “UzAuto Motors” компаниясининг Асака шаҳридаги ишлаб чиқариш заводида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Унда иштирокчилар “Бизнеснинг очиқлик тамойили нима?” каби саволга бевосита жавоб олиш имконига эга бўлишди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, автомобилсозлик соҳасининг бўлажак ёш кадрларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан таништириш, ёш авлодни замонавий ишлаб чиқаришдаги турли хил мутахассисликларни танлаш имкониятига эга эканлигига қизиқтиришдан иборат.

Фарғона политехника институтининг ишлаб чиқаришда бошқарув ва «Механика-машинасозлик» факультетлари талабалари, Андижон шаҳридаги 11-мактаб, Шаҳрихон вилоятидаги 15-мактабнинг юқори синф ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шубҳасиз, компаниянинг устувор йўналиши – ҳар бир ходим ва меҳмонларнинг хавфсизлигидир, шу сабабли заводга экскурцияси хавфсизлик бўйича брифинг билан бошланди. Ҳар қандай ишлаб чиқариш  қизиқарли жараёндир, автомобилларни ишлаб чиқариш жараёни эса янада қизиқарли. Ташриф буюрувчилар пресслаш цехида бўлиб,  пўлат рулолардан турли штамплаш автомобиль кузов қисмлари қандай ишлаб чиқарилиш жараёни билан яқиндан танишишди.

Экскурсия давомида меҳмонлар соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×