19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Атоқли давлат  ва жамоат арбоби, таниқли шоир ва ёзувчи, оташин публицист Шароф Рашидов ҳақида янги китоб

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Шароф Рашидов умр бўйи ўз халқига, барча соф ниятли инсонларга яхшилик қилиб, уларни улуғ мақсадлар йўлида бирлаштириб, эзгу ишларга сафарбар этиб яшади.

         Бу олижаноб, донишманд ва  бағрикенг инсон, қандай суронли синовларга дуч келган бўлмасин, юксак гуманистик ғояларга доимо содиқ бўлиб, халқимиз қалбида яхши ном, сўнмас хотира қолдирди.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

         Куни-кеча Ўзбекистон ва Белоруссия ёзувчилар уюшмаларининг аъзоси Исмат Кучиевнинг “Шароф Рашидов: Бунёдкор” номли китоби чоп этилди («Исмат Кучиев. Шараф Рашидов: Созидатель. Минск. Альфа-книга». 2022).

           Китобга Белоруссия Фанлар миллий академияси Янка Купала номидаги Адабиётшунослик институтининг  директори, филология фанлари доктори, профессор Иван Саверченко сўзбоши ёзган.  

Профессор Иван Саверченко, ёзишича, китоб муаллифи ўқувчиларга Шароф Рашидовга мутлақо бошқа томондан қараш ноёб имкониятини берган. Ҳа, биз –  СССР даврида  туғилганлар, Ўзбекистон совет республикаси Етакчиси шоир ва кўплаб насрий асарлар яратган ёзувчи эканлигини билар эдик, – дейди у.   Унинг китоблари ортиқча шовшувсиз нашр этиб туриларди. Эндиликда эса, Исмат Раҳматович Кучиевнинг тадқиқотлари туфайли,  Ш.Рашидовнинг бадиий ижоди ортиқча овоза қилинмаганлиги, муаллифнинг ниҳоятда камтарлиги сабабли бўлганлигини тушунмоқдамиз.   Шароф Рашидов бунга йўл қўймаган, чунки ўша пайтда Ўзбекистонда энг юқори бўлган лавозимни эгаллаб турган.  Зеро, бу лавозим, унинг назарида  нафақат энг юқори, балки энг масъулиятли бўлган.   Халқ олдидаги улкан масъулият эса, ўз ижодини кўз-кўз қилишга йўл қўймас эди.

Айнан ушбу улкан инсоний камтарлик оқибатида, биз Шароф Рашидовнинг адабий асарларига  ўз вақтида муносиб, етарлича баҳо бермай, унинг ёзувчилигига фақат сиёсий портретини шунчаки тўлдирувчи қўшимча сифатида қараб келдик.

Аввалроқ, Минскда Ш.Рашидов-сиёсатчи ҳақида “Шароф Рашидов: Ғолиб” китобини чоп эттирган ўзбек ёзувчиси ва Белоруссия ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Исмат Кучиев, замондошларга, шунингдек, Ш.Рашидов-ёзувчини намоён этишни лозим топди. Шундай қилиб, “Шароф Рашидов: Бунёдкор” китоби яратилиб, аввалги асар билан бирга ўзига хос дилогияни ташкил этди.

Шуни қайд этиш керакки, Исмат Кучиевнинг янги асарида Ш.Рашидов нафақат ёзувчи сифатида, балки эгаллаб турган лавозимидан туриб, ўзбек адабиёти, санъати ва маданиятини ривожлантиришга қаратилган ишларни қўллаб-қувватловчи атоқли давлат арбоби сифатида намоён бўлади… Дарҳақиқат, ижодкор, бунёдкор одам қайси йўналиш, қайси соҳада   иш олиб боришидан қатъий назар, ўз истеъдоди улуғлигини айнан замондошлар муваффақиятларига бўлган муносабати билан исбот қилади…

Айтадиларки, бировни истеъдодига ҳасад қиласанми, демак сенинг ўз истеъдодинг катта эмас. Бировнинг муваффақиятига йўл бермайсанми – демак сенинг муваффақиятларинг ҳам узоққа бормайди.  Ижод манбаълари чексиздир, шунинг учун ҳақиқий ижодкор ўзидан шубҳаланиб, ҳеч қачон ҳамкасбига муҳтож бўлганда,  дўстона ёрдам бериш учун қўл чўзмай қолмайди ва унинг муваффақияти учун чин дилдан, самимий ҳурсанд бўлади.

     Исмат Кучиев ёзувчи Ш.Рашидов асарлари хусусиятлари ҳақида сўз юритиб,  уларни шунчаки санаб ўтмайди, балки уларни тўлалигича китобхон ҳукмига ҳавола қилади.

Энг асосий хусусият ва гўзалликларни қайд этиб, Исмат Кучиев йўл кўрсатувчи сифатида ўқувчини Шароф Рашидов ижоди билан таништириб боради. Ўйлайманки, ёзувчи ижодини бундай йўсинда кўрсатиш, мен каби, адабиёт ҳақиқий ошиғлари эътиборини, албатта ўзига тортади. Яна менда шундай катта ишонч борки, айнан шундай саҳийлик билан одамларга бошқа халқлар маданият хазинасини очиб берадиган асарлар, ҳамма нарсадан кўпроқ жаҳонда тинчлик барқарор бўлиши учун хизмат қилади. Бу эса адоват ва муросасизлик, уруш ва азоб-уқубатлардан чарчаган инсониятнинг энг эзгу орзу-умидидир, – дейди Белоруссиялик атоқли олим, профессор  Иван Саверченко.

Бу сўзлар, албатта,  китоб муаллифи Исмат Кучиев  ва унинг асари қаҳрамони – атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли шоир ва ёзувчи, оташин публицист бўлган Шароф Рашидов учун кўнглимизни фахрланиш туйғусига тўлдиради.

“Шароф Рашидов: Бунёдкор” китоби қуйидаги боблардан иборатдир:

Талабгорлик

Бахт-саодат манбаълари ҳақида ўйлар

Ҳиссиётлар тарбияси

Дўстлик… севги-муҳаббат…  бунёдкорлик руҳи

“Кашмир қўшиғи”нинг абадий ҳақиқатлари

 Ўзбек маърифатпарвари

1. Осиё ва Африка ёзувчилар халқаро конференциясига старт

2. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси Тошкент халқаро кинофестивали

3.Тошкентни зилзиладан кейин тикланиши

4.  Самарқанднинг 2500 йиллигини нишонлаш

5. Мақомни, Ўзбекистон анъанавий санъат тури сифатида очиқ ҳолатга ўтказиш

6. Ўзбекистон тарихий ўтмишини омма орасида тарғиб қилиш

7.  Ўзбек ёзувчиларини шахсан қўллаб-қувватлаш

8. Миллий кинематографияни ривожлантириш

9. Халқимизда зиёлиликни тарбиялаш

Китоб боблари номларини ўзиёқ, Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон раҳбари, сиёсатчи ва ижодкор сифатидаги кўпқиррали фаолиятини яққол кўрсатиб турибди.

 “Бахт-саодат манбаълари ҳақида ўйлар” бобида русийзабон китобхонлар  М.Ҳамроев, И.Кучиев, О.Гаджиқосимова, Д.Комилов, А.Хўжаев таржималарида   Шароф Рашидов ажойиб шеърияти билан танишади. Маълумки, Ш.Рашидов катта адабиётга айнан шоир сифатида кириб келиб, кейинчалик роман ёзувчи адибга айланган.

“Ҳиссиётлар тарбияси” ва “Дўстлик… севги-муҳаббат…  бунёдкорлик руҳи” бобларида эса муаллиф Шароф Рашидовнинг “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли” ҳамда “Қудратли тўлқин” романлари ҳақида сўз юритади.

Шу ўринда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнннг “Шароф Рашидовни адабиётимизда ўз услуби, ўз тили, ўз йўлига эга бўлган  улкан реалист ёзувчи сифатида  яхши биламиз. Унинг романларида чуқур реалистик тасвир тиниқ лиризм билан, лиризм эса жўшқин публицистик руҳ билан йўғрилиб кетади”, – деб ёзганини эслаб ўтиш ўринлидир деб ўйлайман.  

“Кашмир қўшиғи”нинг абадий ҳақиқатлари” бобида Исмат Кучиев ажойиб асар ҳақида фикр юритар экан, бир пайтлар шўролар тузими давридаги воқеаларни эслайди…

Маълумки, ўз вақтида совет раҳбариятига зиёлилар кўп ташвиш келтирар эди. Зеро, бу шундай куч эдики, у жамиятга мавжуд тузумни ўзгартириш лозимлиги эканлигини кўрсата олар эди.  Шунинг учун ҳокимият тепасидагилар, иикинчи жаҳон уруши вақтида зиёлилар устидан суст олиб борилган мафкуравий ва сиёсий назоратни, кучайтиришга қарор қилдилар.  1946 йилнинг бошидан кенг миқёсда мафкуравий ҳужум бошланди. У гўёки  капиталистик турмуш тарзини мақтаб, Ғарб олдида таъзим қилиб турадиган шахсларга қаратилган эди.

Коммунистик мафкура қолипларига тўғри келмайдиган ҳар қандай тафаккур, фикр юритиш, совет фуқаросига ёт, бузғунчи, буржуа мафкураси ҳисобланар эди.

Урушдан кейин, Ўзбекистонда, собиқ иттифоқ бошқа республикаларидагидек, қатағон янги тўлқини бошланди. Агар 30-йилларда партия, давлат, хўжалик ва ҳарбий кадрлар қатағонга учраган бўлса, 40-50-йиллар қатағони маданият ва илм-фан арбобларига қарши қаратилди.

Мумтоз ва миллий мусиқа, мақомларни кенг тарғиб қилиш тақиқланди. Матбуотда миллатчи, космополит, пантуркчилар деб аталадиганларга қарши кенг кураш авж олди.

Ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати “Тоталитар тузум вақтида бизнинг минглаб бегуноҳ ватандошларимиз қатағонга учраган эдилар. 1937-1953 йилларда Ўзбекистонда 100 минг киши шафқатсизларча қатағон қилинган, 13 минг киши эса отиб ташланган эди. Кўплаб оилалар хонавайрон бўлди, болалар эса етим бўлиб қолди.”, деб қайд этган эди.

Шуларни ҳисобга олиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев тегишли мутасаддиларга 100 минг кишининг ҳар бири бўйича тадқиқот ўтказиш, уларнинг қариндошлари билан учрашиб, тарихини аниқлаш, фаолиятлари бўйича китоблар чоп этиш, маҳалла ва мактабларга номларини бериб, хотираларини абадийлаштириш тўғрисида топшириқ берди…

Исмат Кучиев қатағонлар даврини эслар экан, Шароф Рашидов қўлидан келганча тегишли мақолалар ёзиб, турли минбарларда сўзга чиқиб, қатор адибларимизни ҳимоя қилганлигини аниқ далиллар билан кўрсатиб беради.

“Ўзбек маърифатпарвари” бобида  муаллиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ғояси, ташаббуси ва фаол иштироки билан мамлакатимизда учинчи Ренессанс асосларини яратиш бўйича иш кетаётганлиги ва бир пайт Шароф Рашидов ушбу кунлар тезроқ келиши учун ҳаракат қилганлиги, Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоийдан  сабоқ олиб, юртимизда кўплаб истеъдодлар гуркираб ўсишига шароит яратиб берганлиги ва бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу анъаналар давом этаётганлиги ҳақида сўз юритади. 

Китобда Шароф Рашидовнинг  бевосита ташаббуси ва иштироки билан Осиё ва Африка ёзувчилар халқаро конференцияси, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси Тошкент халқаро кинофестиваллари ўтказилиши, Тошкентни зилзиладан кейин тикланиши учун қилинган улкан ишлар, Самарқанднинг 2500 йиллигини нишонлаши бўйича ишларга кенг ўрин берилган.

Шунингдек, мақомни, Ўзбекистон анъанавий санъат тури сифатида очиқ ҳолатга ўтказиш, Ўзбекистон тарихий ўтмишини омма орасида кенг тарғиб қилиш, ўзбек ёзувчиларини Шароф Рашидович томонидан шахсан қўллаб-қувватланиши, миллий кинематографияни ривожлантириш,  халқимизда зиёлиликни тарбиялаш бўйича республикада кенг қамровли олиб борилган ишлар китобда кенг ёритилган. 

Исмат Кучиев ушбу китобни ёзишда ўз олдига филолог сифатида  жаҳон миқёсида Шароф Рашидовни атоқли ёзувчи сифатида шарафлашга ўз ҳиссасини қўшиш, шунингдек,  Шароф Рашидов қандай қилиб, ўз ватандошларини ажойиб асарлари билан тарбиялашга, одамлар руҳини кўтариб, Ўзбекистонда меҳнаткаш, янгиликка интилувчан, ҳақиқатпарвар одамларни етиштиришга эришганлигини кўрсатиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Зеро, шу ватанпарвар кишилар Ўзбекистонни бугунги юксак марраларни забт этишига улкан ҳисса қўшишган. Ўйлашимизча, муаллиф ўз олдига қўйган мақсадига тўла эришган.

Бу йил атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли шоир ва ёзувчи, оташин публицист, ўзбек халқининг ардоқли ажойиб  фарзанди Шароф Рашидович Рашидовнинг 105 йиллиги нишонланади. Исмат Кучиевнинг “Шароф Рашидов: Бунёдкор” асари ушбу санага муносиб совға ва III Ренессанс асосларини яратишга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилишига ишонамиз.

Носир ТОИРОВ,

сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×