13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Самарқандда мактаб ўқувчилари ахборот технологиялари ва робототехникани ўрганиб, мультфильмлар яратмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳар  9-информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби вилоятдаги ушбу йўналишдаги биринчи мактабдир. У таянч мактаби сифатида бошқа таълим даргоҳлари андоза олиш учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

 1963 йилда қурилган мактаб 964 нафар  ўқувчига мўлжалланган бўлиб, унда ҳозирги кунга келиб 1435 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўтган салкам 60 йил давомида мактаб атиги бир марта – 2008 йилда жорий таъмирланган ва фақат том қисми алмаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилда 6 октябрдаги ПҚ-4851-сонли қарорига асосан мактабга “Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби” мақоми берилди. Шундан сўнг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази томонидан иккита компьютер синфхонаси ташкил этилди ва улар тўлиқ жиҳозланди. Таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 452 млн сўм сарфланди.

Ана шундай шароитда мактаб раҳбарияти ва маҳаллий ҳокимият оргаларни олдида мактабда ўқиш сифатини ошириш учун янги синфхоналар ва ёрдамчи хоналар қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш масаласи кўндаланг бўлди. Ушбу вазиятни хотирлаб, 9-ИДУМ директори Дилбар Мавлонова шундай дейди: “2020 йилнинг ноябрь ойи мактабимизга шаҳримиз ҳокими Бобурмирзо Облоқулов йирик тадбиркорлар, мактабимизнинг собиқ битирувчилари билан кириб келди. Улар мавжуд ҳолат билан танишди,  қилиниши лозим бўлган ишларни чамалаб кўриб, бир неча кундан сўнг келишларини уқтиришди”.

Ҳомийлар кўп куттирмасдан ишни бошлаб юборишди. Натижада 10 ой ичида 100 ўринга мўлжалланган  10 та синфхона қурилиб, янги мебеллар билан жиҳозланди ва уларда интерактив доскалар ўрнатилди. Шунингдек, ўқувчилар учун тўгарак хоналари, ошхона,  200 ўринга мўлжалланган фаоллар зали, спорт зали  таъмирланиб, янги жиҳозлар  билан таъминланди. Янги кутубхона қурилиб, замонавий тарзда жиҳозланди ва унинг учун 17 млн сўмлик китоб харид қилинди.

Мактаб ўқувчилари ва атрофдаги маҳалла ёшларини спортга жалб қилиш мақсадида мини футбол, баскетбол майдонлари замон талабларига мос таъмирланиб, сунъий чим билан қопланди.

Амалга оширилган ана шу ишлар натижасида мактабда информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитиш учун барча имконият ва шароитлар яратилди. Тўртта IT синфларга 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинди. Тошкет ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали олимлари билан ҳамкорлик ўрнатилди.

“ТАТУ филиали педагоглари ўқувчиларга робототехника ва дастурлаш бўйича дарс ўтмоқда. Шунингдек, Жанубий Кореядан келган профессор мистер Ли ҳар ҳафта икки марта ўз ихтиёри билан келиб, ўқувчиларимизга таълим бермоқда. Таълимга ана шундай эътибор туфайли ўқувчиларимиз дастлабки ютуқларини намойиш этишди. Улар анимацион фильмлар яратиш сирларин ўрганиб олишмоқда”, – дейди Д.Мавлонова. 

9-ИДУМ салоҳияти ҳақида қисқача маълумот. Ўқувчиларга 87 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Улардан: 83 нафари олий маълумотли, 2 нафари тўлиқсиз олий, 2 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Уларнинг  4 нафари олий тоифали, 19 нафари биринчи тоифали, 17 нафари иккинчи малака тоифали ва 47 нафари мутахассис тоифали ўқитувчилардир.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×