13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

“Устоз-2021 миллий мукофоти” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Умумий ўрта таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва муаллимларнинг нуфузи, мавқеи, обрў-эътиборини ошириш ҳамда рағбатлантириш юзасидан илғор, ижодкор, маҳоратли, фидойи, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновасион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларни аниқлаш ва иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида, Ўқитувчилар ассоциацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлилда “Устоз-2021 миллий мукофоти” танловини иккинчи маротаба ўтказмоқда эди.

“Устоз-2021 миллий мукофоти” танлови жорий йилнинг 15-сентябр куни бошланган бўлиб, куни кеча Тошкент шаҳридаги “Интэрнатионал” меҳмонхонасида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, ўқитувчилар ҳамда соҳанинг қатор вакиллари иштирок этди. “Устоз-2021” Миллий мукофоти танлови учун тизимдан роʻйхатдан ўтганлар сони бу йил 29 850 тага етди. Танловнинг илк босқичида 4301 нафар номзод иштирок этди. Улардан 40 таси босқичлардан ўтиб финалга етиб келди. Тадбир давомида 40 та финалистдан 8 таси қуйидаги номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди:

• “Ташаббускор устоз” — Закир Розимов

• “Таълим соҳасида коʻрсатган хизматлари учун” — Тулякова Райхан

• “Умид тимсоли” — Меҳринисо Норова • “Бошлангʻич таълим фидокор устози” — Дилдорахон Умурзакова

• “Матонатли устоз” — Нилуфархон Oлимова

• “Фидойи устоз” — Мамажонов Улуғбек

• “Меҳридарё устоз” — Хилола Норова

• “Плюс 1” — Иқболжон Камолов.

Шу билан бирга ҳар бир ғолибга 30 млн. сўмлик ваучэр берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×